Coca-Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган «Бухоро» – «Олимпик» ўйинининг 100-дақиқасида бош ҳакам бухороликлар дарвозасига пенальти белгилаган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов VAR такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга ҳалақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани маълум бўлди. Шу туфайли, бош ҳакам VAR мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларга берилиб, “Бухоро” дарвозасига пеналти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтган.
Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!