Jahon

Ар-Риёддаги саммитда мусулмонлар Ғазода сулҳ тузишга чақирди, бироқ ҲАМАСни қораламади

Ар-Риёддаги саммитда мусулмонлар Ғазода сулҳ тузишга чақирди, бироқ ҲАМАСни қораламади

Саудия Арабистони пойтахтида зудлик билан йиғилган 57 араб ва мусулмон давлати етакчилари бир овоздан Ғазода сулҳ тузишга чақирди.

BBC’нинг хавфсизлик бўйича мухбири Франк Гарднернинг Ар-Риёддан хабар беришича, Саудия Арабистони расмийлари БМТ Хавфсизлик кенгашини ўз мажбуриятларини бажармаётгани ва Ғазодаги ҳаракатлари учун Исроилни жавобгарликка тортмаётгани учун қоралаган. Эрон ва Сурия кескинроқ чоралар кўришни истаб, минтақа давлатларини Исроил билан муносабатларни узишга чақирди, аммо бу таклиф рад этилди.

Хусусий равишда саммитда қатнашган айрим юқори мартабали амалдорлар BBC’га Ғазода тинч аҳоли қурбонларининг кўплиги аллақачон араб ёшларининг радикаллашувига олиб келаётганидан қўрқишларини айтдилар. Улар, шунингдек, Ғарб иттифоқчиларидан кўнгли қолганликлари ҳақида гапириб, Ғарб Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаши, лекин Исроилга нисбатан ҳам шундай қилмаётганига ишора қилди.

Шу билан бирга, Гарднер таъкидлаганидек, саммитда Исроилга ҳужумни амалга оширган ҲАМАСга қарши бирорта ҳам қораловчи сўз айтилмаган.