Jahon

Ғазо секторида БМТ офиси ўққа тутилди

Ғазо секторида БМТ офиси ўққа тутилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Ғазо секторидаги ваколатхонаси ўққа тутилди, дея хабар бермоқда “Arbat.media”.

БМТ Тараққиёт дастури маъмурига кўра, ҳужум 11 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Ўққа тутилиши натижасида ташкилот мажмуасидан бошпана излаган тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди.

Бу ҳаракатлар барча жабҳаларда нотўғри. Тинч аҳоли, фуқаролик инфратузилмаси ва БМТ объектлари яхлитлиги ҳар доим ҳимоя қилиниши керак, деди БМТ вакили.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасида Фаластинда уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган БМТ ходимлари сони камида 88 кишини ташкил қилган.