Исроил ҳукуматининг ҳудудларидаги фаолияти координатори COGAT уруш бошланганидан бери Ғазо секторига 14320 тонна гуманитар ёрдам етиб келганини маълум қилди.
«Ғазога кириши мумкин бўлган озиқ-овқат, сув ва тиббий асбоб-ускуналар миқдорида ҳеч қандай чеклов йўқ», — деди COGAT. «Биз халқаро ҳамжамиятни ҳаракатларини мувофиқлаштиришга чақирамиз ва биз бунга ёрдам берамиз.»
Исроилнинг даъво қилишича, Ҳамас тинч аҳолидан яшириб, ўз ҳарбий эҳтиёжлари учун ишлатаётган ёқилғи ва бошқа материаллар захирасига эга.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!