Jahon

Continental бутун дунё бўйлаб иш жойларини қисқартиришни режалаштирмоқда

Continental бутун дунё бўйлаб иш жойларини қисқартиришни режалаштирмоқда

Германиянинг шиналар ва автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиси бутун дунё бўйлаб 5,5 мингга яқин иш ўринларини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германиянинг Manager Magazin журнали ёзади.

Нашр маълумотларига кўра, иш ўринларини қисқартириш бўйича режалар 10 ноябрь куни юқори раҳбариятга етказилган. Ходимлар 13 ноябрь куни хабардор қилиниши режалаштирилган. Таъкидланишича, қисқартиришлар биринчи навбатда бошқарув тузилмаларига таъсир қилади. Бироқ, улар компаниянинг ишлаб чиқариши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлмайди.

Тахминларга кўра, Continental шу тариқа йилига 400 миллион еврога яқин маблағни тежаб қолиши мумкин. Германияда 30 та корхонада 1 мингдан ортиқ иш ўрни қисқартирилади.