Jahon

Дунё сўнгги 8 йилда Ўрта Осиё ҳажмига тенг соғлом ерларни йўқотди – БМТ вакили

Дунё сўнгги 8 йилда Ўрта Осиё ҳажмига тенг соғлом ерларни йўқотди – БМТ вакили

Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау.

«Дунё бўйлаб биз кузатаётган қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва жазирама тўлқинлар бир-бири билан боғлиқ бўлган иқлим ва табиат инқирозларининг аломатларидир.

2015 йилдан бери тахминан 4 миллион квадрат км соғлом ва унумдор ерлар – тахминан Ўрта Осиё ҳажмига тенг майдон йўқолган.

2030 йилга бориб ердан фойдаланиш бўйича глобал мақсадларга эришиш учун ернинг кейинги деградациясини зудлик билан тўхтатишимиз ва камида 1 миллиард гектар майдонни тиклашимиз керак», — деди Иброҳим Тиау.