Европа Иттифоқи Ғазода гуманитар пауза эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеф Боррель маълум қилди.
Европа Иттифоқи ўз баёнотида Ғазода чуқурлашиб бораётган гуманитар инқироздан чуқур хавотирда эканлигини таъкидлади.
“Европа Иттифоқи ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва гуманитар йўлакларни ташкил этишга чақиради”, — деди Европа Иттифоқи олий вакили.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Исроилга тўсатдан ҳужум қилинди. Ғазо сектори ҳудудидан йирик реактив снарядларлар билан отиш бошланди. Исроил Ғазо секторига уюштирилган йирик ракета ҳужумидан сўнг мамлакатда уруш ҳолати эълон қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!