Фарғона вилоятининг Ўзбекистон вилоятида янги меҳмонхона қурилди. Тез орада ишга туширилади, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Лойиҳага “Madinah Travel 2022” МЧЖ компанияси томонидан 6,9 миллиард сўм сармоя киритилди. Шундан 1 миллиарди банк кредитидир.
24 хонадан иборат меҳмонхонада автотураргоҳ, спорт зали, анжуманлар зали ва болалар майдончаси бўлади. Меҳмонхона ҳовлисида дам олиш маскани ва концерт майдони бўлади.
2023 йил апрел ойи бошида Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ кичик меҳмонхона, кафе ва ресторанлар фаолият кўрсатган. Беш йил ичида уларнинг сони қарийб икки баробар ошди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!