Jahon

Исроил Ҳизбуллоҳга тегишли «Аль-Маядин» телеканалини блоклади ва бу ҳаммаси эмас…

Исроил Ҳизбуллоҳга тегишли «Аль-Маядин» телеканалини блоклади ва бу ҳаммаси эмас…

Исроил ҳукумати Ҳизбуллоҳга алоқадор «Аль-Маядин» канали ва Қатарнинг «Аль-Жазира» телерадиокомпаниясини блоклаш бўйича фавқулодда чораларни маъқуллади.

Мудофаа вазири Ёав Галлант ва мудофаа расмийлари алоқа вазири Шломо Кархи томонидан таклиф қилинган чораларни маъқуллади. Кейин Исроил вазирлар маҳкамаси бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Энди Алоқа вазирлиги Исроилдаги хорижий оммавий ахборот воситаларининг офисларини ёпиш, шунингдек, ускуналарни мусодара қилиш ва радиоэшиттириш инфратузилмаларига киришни блоклаш ҳақида буйруқ бериши мумкин.

Карҳи аллақачон «Аль-Маядин»ни ёпишга рухсат берувчи фавқулодда буйруқни имзолаган:

«Аль-Маядин» ва унинг мухбирлари террорчи гуруҳларга хизмат қилади ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш вақти келди», дейилади хабарда.

Times of Israel нашрининг ёзишича, Исроилда «Аль-Маядин» интернет-кўрсатувларини блоклаш ҳақидаги буйруқ аллақачон имзоланган. Бугун телеканалнинг трансляция ускуналарини олиб қўйиш ва мусодара қилиш бўйича буйруқ чиқиши кутилмоқда.