АҚШ президенти Жо Байденнинг фикрича, нефт бозоридаги вазият бошқа мамлакатларга Эрондан харидларни камайтириш имконини беради. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган меморандумда маълум қилинди, дея хабар беради “ТАСС”.
Меморандумда таъкидланишича, Байден жаҳон иқтисодиётидаги вазиятни «пудлик билан ўрганиш»га асосланиб, бозорларда «Эрондан ташқари бошқа мамлакатлардан нефт ва нефт маҳсулотлари етарли даражада таъминланган» деган хулосага келган. Америка раҳбарининг сўзларига кўра, бу ҳолат бошқа давлатлар ва молия институтлари томонидан Эрондан ёқилғи сотиб олиш ҳажмини «сезиларли даражада камайтириш» имконини беради.
Меморандум АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, молия вазири Жанет Еллен ва энергетика вазири Женнифер Гранҳолмга юборилган.
Бундан аввал Эрон президенти Иброҳим Раиси ислом давлатларини Исроилга қарши санкциялар жорий этишга чақирган эди.
Хусусан, гап яҳудий давлатига нефт етказиб беришни тақиқлаш ва бошқа савдо чекловлари ҳақида бормоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!