Jahon

Ўзбекистон тарихда биринчи марта камондан отиш бўйича Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

Ўзбекистон тарихда биринчи марта камондан отиш бўйича Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этади. Бу мамлакат спорти тарихида биринчи марта содир бўлади, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.

Зиёдахон Абдусатторова Таиланддаги лицензион турнирда аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларига йўлланмани қўлга киритди. У Франциядаги асосий спорт мусобақасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.