Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров бугун бўлиб ўтган брифингда қозоғистонликларни Ғазо секторидан эвакуация қилиш бошланганини маълум қилди, деб хабар беради NUR.KZ.
Айбек Смадияров 10 ноябрь куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг Исроил ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганини, унда минтақадаги мавжуд вазият муҳокама қилинганини эслатди. “Вазир Ғазо секторида жойлашган Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилиш мамлакат учун устувор вазифа эканини таъкидлади. Бугундан Ғазо секторидан фуқароларни олиб чиқиш boshlandi.13-ноябрь куни 44 нафар фуқародан иборат биринчи гуруҳ – Қозоғистон Республикасининг 40 фуқароси ва тўрт нафар хорижлик – уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш режалаштирилган”, — деди у.
Унга кўра, чиқиш Рафаҳ назорат пункти орқали амалга оширилади. Ўтказиш пунктидан ўтган қозоғистонликлар қуруқлик орқали Қоҳира шаҳрига етказилади ва меҳмонхонага жойлаштирилади. Барча ҳужжатлар текширилгандан сўнг улар Қозоғистонга жўнатилади. Умуман олганда, унинг таъкидлашича, эвакуация қилинганлар орасида Қозоғистондан ташқари тўққиз давлат – Марокаш, Иордания, Россия, Испания, Швеция, Перу, Нидерландия, Буюк Британия ва АҚШ вакиллари ҳам бор.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!