Jahon

Риши Сунак Британия ички ишлар вазирини «учирма» қилди

Риши Сунак Британия ички ишлар вазирини «учирма» қилди

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Суелла Браверман пайшанба куни чоп этилган The Times газетасида мақола ёзганидан кейин ўз лавозимини йўқотди.

У норозилик саҳналари Шимолий Ирландияда қонли католик-протестант можароси пайтида кузатилганларни «эслатади» деб, «Фаластин тарафдорлари»ни танқид қилди.

У, шунингдек, полицияни намойишчиларга нисбатан “икки томонлама стандартлар”да айблади. Кейинчалик маълум бўлишича, бош вазирлик идораси Браверманнинг мақоласини маъқулламаган.

Суелла дастлаб 2022 йил сентябрь ойида Лиз Трасс ҳукуматида ички ишлар вазири бўлди.

У қоидаларга зид равишда шахсий электрон почтасидан расмий ҳужжат юборганидан атиги олти ҳафта ўтиб, лавозимидан кетишга мажбур бўлди.

Олти кундан сўнг, ўша пайтдаги янги бош вазир Риши Сунак уни лавозимига қайтарди.

Даунинг-стритдаги BBC сиёсий мухбирларининг хабар беришича, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жеймс Клеверли ўз лавозимида Браверманни алмаштиради ва собиқ бош вазир Девид Кемерон Клеверли ўрнига ташқи ишлар вазири бўлади.