Jahon

АҚШ Исроил Фаластин можароси фонида миллий стратегия яратмоқчи

АҚШ Исроил Фаластин можароси фонида миллий стратегия яратмоқчи

АҚШ ҳукумати кампусларда ҳодисаларнинг кўпайиши сабабли мактабларда антисемитизм ва исломофобияга қарши курашни кучайтиради. Бу ҳақда NBC News ёзмоқда.

Қайд этилишича, Оқ уй Исроил ва ҲАМАС ўртасида можаро бошланганидан кейин антисемитизм ва исломофобия кучайганлиги сабабли янги воситаларни жорий қила бошлайди. Бунинг учун Адлия ва Миллий хавфсизлик департаментларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда коллежлар кампусларида ортиб бораётган антисемитизм таҳдидига қарши курашишга йўналтирадиган исломофобияга қарши кураш бўйича миллий стратегия яратиш керак бўлади.

Натижада, ўнлаб киберхавфсизлик бўйича маслаҳатчилар ва Миллий хавфсизлик департаменти маслаҳатчилари борган сари кескинлашган муҳитда мактаблар билан ишлаш учун тайинланган. Бундан ташқари, таълим департаменти томонидан ташкил этилган қўшимча тингловлар ҳам яҳудий, мусулмон, араб, фаластинлик ва сикх талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида келгуси ҳафталарда ўтказилади.