Jahon

Бангладешда меҳнат норозиликлари сабаб 130 та завод ёпилди

Бангладешда меҳнат норозиликлари сабаб 130 та завод ёпилди

Бангладеш пойтахти Дакка чеккасида жойлашган Савар ва Ашулия икки йирик саноат марказидаги жами 130 та тайёр тикувчилик фабрикаси ишчиларнинг иш ҳақини ошириш талаби билан давом этаётган норозиликлари туфайли ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Саноат полицияси бўлими бошлиғи Муҳаммад Сарвар Алам шанба куни журналистларга баъзи ишчилар ҳали ҳам энг кам ойлик иш ҳақи 23,000 така / 209 долларни талаб қилишаётганини айтди.

Ишчилар сешанба куни ҳукумат эълон қилган иш ҳақини 56 фоизга оширишни рад этиб, норозилик намойишларини давом эттирдилар.

Хабарларга кўра, намойишлар автомобиллар ва заводларнинг вандализм қурбонига айланишига, шунингдек, Дакка ва унинг атрофида полиция ва ишчилар ўртасида тўқнашувларга олиб келган.

Чоршанба куни Дакка яқинидаги Ғазипур туманидаги Конабари округида иш ҳақини оширишни талаб қилиб чиққан намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувда тикувчилик фабрикасида ишлайдиган аёл ҳалок бўлди.