Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яқин кунларда Ғазодаги бўлиши мумкин вазиятдан хавотир билдирди. Бу ҳақда Жаҳон ташкилоти бош котиби вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
“Ғазодаги гуманитар фалокат бизнинг кўз ўнгимизда давом этмоқда. Вазият жуда жиддий. Биз яқин кунларда нима бўлишидан жуда хавотирдамиз”, – деди у.
Унга кўра, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳафта охирида Фаластин анклавидаги вазият юзасидан интенсив музокаралар ўтказган.
Дюжаррик БМТнинг Ғазо секторида гуманитар ўт очишни тўхтатиш чақириғини такрорлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!