Ғарб расмийлари Россия ҳам, Украина ҳам таслим бўлишга тайёр эмас, балки муваффақиятга эриша олмаслигини ҳисобга олсак, Украинадаги уруш яна беш йилга чўзилиши мумкинлигини кўпроқ тахмин қилмоқда, деб ёзади Economist.
Нашрнинг таъкидлашича, Украинадаги уруш нафақат йирик урушларда қанча ўқ-дорилар сарфлангани, балки Ғарбнинг арсеналлари ва уларни тўлдириш имконияти қанчалик камлиги ҳақида ҳам эслатиб ўтган.
Америка 155 мм артиллерия снарядларини ишлаб чиқаришни кескин оширмоқда, аммо 2025 йилда унинг ишлаб чиқарилиши 2024 йилги Россияникидан паст бўлиши мумкин.
Қуроллар билан боғлиқ кескин вазиятга мисол сифатида Эcономист Украинадаги уруш ва Исроилнинг ҲАМАС билан урушини таққослайди. Журналистларнинг таъкидлашича, умуман олганда, бу икки хил уруш тури ва уларни олиб бориш учун турли хил қуроллар керак.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!