Америкалик юқори мартабали амалдор Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати яқин орада гаровга олинганларни озод қилиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туришни ўз ичига олган келишув тузишга тайёр бўлишини айтди, деб хабар бермоқда CNN.
“Исроил ва ҲАМАС Исроилга ҲАМАС ҳужумлари чоғида асирга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга яқинлашмоқда”, — дейилади телеканал.
Таъкидланишича, келишув Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни узоқ муддатга тўхтатиб туришни ҳам ўз ичига олади. Манбанинг қўшимча қилишича, ушбу масала бўйича музокаралар беқарорлигича қолмоқда ва шунинг учун уларнинг бузилиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!