O‘zbekiston

CMWP: Тошкент аҳолиси 2050 йилга бориб 5 миллион кишидан ошади

CMWP: Тошкент аҳолиси 2050 йилга бориб 5 миллион кишидан ошади

Тошкент аҳолиси 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра 3 миллион кишига яқинлашди. Commonwealth Partnership Uzbekistan (CMWP) халқаро консалтинг компанияси маълумотларига кўра, келгусида пойтахт аҳолиси сони фақат ўсиб боради.

Курсив манбасининг ёзишича, 2035 йилга бориб пойтахт аҳолиси сони 4 миллионга, 2050 йилга келиб эса 5,4 миллионга ошади. Компания бу тенденцияни жадал урбанизация ва бутун Ўзбекистондан шаҳар меҳнат бозорига кадрларни жалб қилиш билан боғлайди.

Тошкент аҳолисининг зичлиги аллақачон жаҳон марказлари – Лондон, Гонконг ва Милан билан таққосланадиган даражада баҳоланмоқда. Ўзбекистон пойтахтининг 1 гектарига 68 киши тўғри келади, деб ҳисобланмоқда. Шу билан бирга, Тошкентда аҳолининг бошқа йирик шаҳарларга нисбатан бир хил тақсимоти мавжуд.

Ўзбекистон пойтахти аҳолисининг аксарияти хусусий уйларда яшайди.

CMWP Тошкентда аҳоли сонининг ўсиши билан уй-жой фондини сифат жиҳатидан ўзгартириш масаласи янада кескинлашишини таъкидлади. Юқори малакали ходимларга сифатли уйлар керак бўлади.