“Адолат” социал-демократик партияси энергетик ичимликлар учун акциз солиғини 500 сўмдан 5 минг сўмга ошириш таклифини киритади, деди депутат Олтиной Мамирова.
Унинг аниқлик киритишича, бу таклиф Ўзбекистон ёшлари бундай ичимликларни фаол истеъмол қилиши билан боғлиқ.
Энди 2024 йил 1 апрелдан бошлаб энергетик ичимликлар учун ҳар бир литр ичимлик учун 500 сўм миқдорида акциз солиғини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Мамированинг сўзларига кўра, республикада бир банка (200 мл) энергетик ичимликнинг ўртача нархи 15 минг сўмни ташкил этади. Акциз солиғини ҳисобга олсак, бу ичимликнинг нархини атиги 100 сўмга оширади.
Бу ёшлар орасида бундай ичимликни истеъмол қилиш даражасини пасайтирмайди, дея қўшимча қилди Мамирова.
Шу сабабдан партия акциз солиғини 5 минг сўмгача оширишни таклиф қилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!