Jahon

АҚШ Россиянинг 14 компаниясига қарши санкциялар киритди

АҚШ Россиянинг 14 компаниясига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг 14 компанияси ва учта кемасига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилган.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, санкциялар рўйхатига “ВНИИР Трансстрой”, “ВНИИР Промэлектро”, “ВНИИР Гидроэлектроавтоматика”, шунингдек, Либерияда рўйхатдан ўтган “Прогресс” юк ташиш компанияси қўшилган.

Америка чекловлари Қозон, Лиговский проспекти ва NS Century нефт танкерларига ҳам таъсир кўрсатди.

Шунингдек, чеклашларга дучор бўлган Македония Bet City International DOO Skopjе, унинг бенефициари Россиянинг Betcity букмекерлик компаниясининг эгаси.