Исроил президенти Исаак Герцог Мудофаа кучлари (ИМК) Ғазо секторидаги шифохоналар яқинида операциялар ўтказаётганда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилаётганини маълум қилди.
“Биз буни (касалхоналар атрофидаги операцияларни – таҳр.) жуда ва жуда эҳтиёткорлик билан қиляпмиз”, — деди Герцог.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги “Ал-Шифо” тиббиёт марказига киришга муваффақ бўлганини таъкидлаган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!