Jahon

Германияда қочқинларга тез-тез ҳужум қилинмоқда

Германияда қочқинларга тез-тез ҳужум қилинмоқда

Биргина жорий йилнинг 9 ойида Германия полицияси қочқинлар ва ётоқхоналарга 1515 та ҳужумни қайд этган. Бу ўтган йилдагидан кўп – ўшанда 1371 та шундай жиноят қайд этилган, деб хабар бермоқда DW.

Уларнинг аксарияти ўнг қанот экстремистлар томонидан содир этилган. 55 та ҳолатда зўравонлик қўлланилган.

«Германиядаги қочқинлар ҳар куни ҳужумга учрайди, камситилади ва уларга душманлик билан муносабатда бўлишади», – деди чап партия депутати Клара Бюнгер.

Бу партия фракцияси талаби билан ҳукумат статистик маълумотларни тақдим этди. Бюнгернинг фикрича, бу каби жиноятларнинг кўпайишига сиёсатчиларнинг ушбу мавзудаги нутқи сабаб бўлган.

Яқинда Германия канслери Олаф Шольц мамлакатга ноқонуний кириб келган одамларни тезроқ чиқариб юборишга чақирди. Унинг бу баёноти ҳатто сафдошлари томонидан ҳам танқидга учради. Die Jusos ёшлар қаноти таъкидлашича, «»кенг миқёсда депортация қилиш» даъвати тўғридан-тўғри ўнг қанот бўғинларининг луғатидан олинган». Аммо Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Нэнси Фезер Шольцнинг чақириғига тезда жавоб берди ва ноқонуний мигрантларни депортация қилишни кенгайтирувчи ва тезлаштирадиган кенг кўламли қонунлар тўпламини қабул қилди.