Yangiliklar

Олаверинглар! Тошкент вилояти ҳокими янги автомашиналар учун 1 миллиардан ортиқ маблағ ажратди

Олаверинглар! Тошкент вилояти ҳокими янги автомашиналар учун 1 миллиардан ортиқ маблағ ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев хизмат автомашиналари паркини янгилаш учун 1,3 миллиард сўм ажратди.

Янги автомашиналарни вилоят раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдурасул Абдуллаев, ўринбосари Отабек Султонбеков ва Юқоричирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемовлар қабул қилиб олишади.

Пул маҳаллий бюджетдан ажратилади. Мазкур қарор ижросини Зоир Мирзаев биринчи ўринбосари Абдуллаевга топширди.