Jahon

Хитой шимолидаги ёнғинда камида 26 киши ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги ёнғинда камида 26 киши ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида содир бўлган ёнғин оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Пайшанба куни эрталаб Хитойнинг Шаньси провинциясининг Люйлян шаҳридаги кўмир компаниясининг офис биносида ёнғин содир бўлди. Ҳалок бўлганлар сони аниқланмоқда.

Xinhua агентлиги хабарига кўра, қутқарувчилар 70 кишини эвакуация қилган, улардан 63 нафари шифохонага етказилган.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.