Педро Санчес Испания ҳукумати раҳбари этиб қайта сайланди, унинг номзодини Депутатлар Конгрессининг 179 нафар аъзоси – социалистлар ва уларнинг сўл иттифоқчилари, шунингдек, каталониялик ва баск миллатчилари қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Еuronews.
Халқ партияси ва ўта ўнгчи Vox “қарши” овоз берди.
Овоз бериш партия етакчилари ўртасида икки кун давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг якунланди. Унда каталониялик сепаратистлар учун жуда мунозарали амнистия келишуви муҳокама қилинди. Санчес бош вазир лавозимига қайта сайланишни қўллаб-қувватлаши эвазига бунга рози бўлди.
Санчесни олтита кичик партия қўллаб-қувватлайди. Бу унга қайта сайланиш учун зарур бўлган 179 депутатнинг мутлақ кўпчилигини (171 нафари “қарши”) олишга ва чап қанот Sumar (“Бирлашган кучлар”) партияси билан яна бир озчилик коалицион ҳукуматини тузишга имкон берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!