BBC нашри пайшанба куни уч нафар қуролланган фаластинлик Қуддусни Байтлаҳм ва Ғарбий Соҳил аҳоли пунктлари билан боғловчи йўлдаги назорат-ўтказиш пунктини ўққа тутгани хақида хабар берди.
Шин Бет разведка хизмати ҳужумчиларнинг шахсини аниқлаб, улар Хеврондан келган ҲАМАС аъзолари эканини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида олти киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Ҳужумни амалга оширган уч нафар шахс ҳам исроиллик ҳарбийлар томонидан воқеа жойида отиб ўлдирилган.
Шин Бет маълумотларига кўра, улардан иккитаси 2003 йилда ўлдирилган Хеврондаги ҲАМАС ҳарбий қаноти раҳбари Абдулла Кавасманинг 26 ёшли ўғли Абед эл-Ҳадер Кавасме, шунингдек, 28 ёшли Ҳасан Мамун Кафиша, унинг тоғаси 2011 йилда Туркияга сургун қилинган ҲАМАС аъзоси бўлган.
Шин Бет учинчи шахснинг шахсини аниқлаш ишларини ҳали якунламаганини маълум қилди, бироқ Фаластин ОАВлари унинг Носир Қавасме эканлигини таъкидламоқда.
Ҳар учала шахс ҳам Фаластин оммавий ахборот воситалари томонидан «шаҳид» деб эълон қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!