Jahon

Латвияда “Путиннинг бош суяги” тасвирланган плакатни тиклаш учун пул йиғилди

Латвияда “Путиннинг бош суяги” тасвирланган плакатни тиклаш учун пул йиғилди

Ригадаги Тиббиёт тарихи музейи Россия президенти Владимир Путин карикатураси туширилган билбордни тиклаш учун 5769 евро йиғишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Музей биносининг жабҳасига ўрнатилган плакат бўрон шамолидан шикастланган. 16 ноябрь куни Ziedot.lv платформасида уни қайта тиклаш учун маблағ йиғиш эълон қилинди. Пул атиги бир кун ичида йиғилди.

Газетанинг қайд этишича, музей “Путиннинг бош суяги” деб номланган афишага узоқ муддатли ечим топиш учун хайр-эҳсон қилишга чақирган.