Iqtisod

Ўзбекистонда анор нархи рекорд ўрнатди

Ўзбекистонда анор нархи рекорд ўрнатди

Тошкент супермаркетларида анорнинг бир килограмми нархи 40-45 минг сўмдан, пойтахт бозорларида эса 25 минг сўмдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. EastFruit таҳлилчиларининг аниқлашича, бу бир йил аввалгига нисбатан уч баробар қимматроқ.

Шу билан бирга, ушбу меванинг чакана нархлари кузда фаол равишда импорт қилинадиган меваларга қараганда бир ярим-икки ярим баравар юқори: банан, мандарин, апельсин, киви ва олма.

Импорт қилинган анорлар ҳатто баъзи супермаркетларнинг жавонларида ҳам пайдо бўлди. Уларнинг нархи маҳаллий энг қимматлари билан бир хил – ҳар бир килограмми тахминан 44,8 минг сўм.