Украинани банкрот деб ҳисоблаш мумкин, чунки у давлат бюджетини ўзи тўлдира олмайди. Бу ҳақда Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров ижтимоий тармоқларида ёзган.
“Украинадаги инқироз анча олдин бошланган ва Украинанинг банкротлиги аллақачон қайд этилган. Бу банкротлик мамлакатнинг ўз бюджетини мустақил равишда тўлдиришга қодир эмаслигида намоён бўлади. Бюджетнинг 75 фоизи қарз ёки грант маблағлари!” — деб ёзган Азаров.
Унинг сўзларига кўра, аллақачон октябрь ойида Украина давлатининг молиявий аҳволи шундай бўлганки, давлат хизматчиларига иш ҳақи тўланиши Европа Иттифоқи ваъда қилинган 1,5 миллиард евро миқдоридаги ёрдамни ўз вақтида ўтказиб юборишига боғлиқ эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!