Украина президенти Владимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Фаластин-Исроил можаросига қаратилиши натижасида юзага келган ўқ-дорилар тақчиллиги мамлакат Қуролли кучларининг чекинишига олиб келиши мумкинлигини тан олди, деб ёзмоқда Bloomberg иқтисодий нашри.
«Ҳозирда Ғарбнинг эътибори Яқин Шарқ ва бошқа сабабларга кўра чалғимоқда. Агар улар бизни қўллаб-қувватламаса, биз чекинамиз», — дея Украина раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Киевда 155 миллиметрли снарядларнинг кескин танқислиги кузатилмоқда, ҳозирда уларни етказиб бериш сезиларли даражада сусайган ва бу Украина ҳарбийларининг «саъй-ҳаракатларига путур этказади», дея қўшимча қилган давлат раҳбари.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!