Эстония бош вазири Кажа Каллас НАТО бош котиби бўлиш истагини тасдиқлади. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
“Хўш, ким хоҳламайди… Менга шундай иш таклиф қилишадими? Дарҳақиқат. Лекин мен эътиборга олинишни хоҳлайманми? Ҳа, – деб жавоб берди Каллас алянснинг навбатдаги Бош котиби бўлишни хоҳлайсизми, деган саволга.
Аввалроқ Politico нашри Эстония бош вазири Кажа Каллас НАТО бош котиби лавозимини эгаллашга тайёрлигини маълум қилгани ҳақида хабар берган эди. Бундан олдин Голландия Бош вазири Марк Рютте ҳам худди шундай истак билдирган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!