Сунъий интеллект соҳасида ривожланаётган OpenAI (хусусан, у ChatGPTчатботига эгалик қилади) бош директор Сэм Альтманни ишдан бўшатишини эълон қилди.
Компания баёнотида айтилишича, раҳбарият “ўзининг OpenAI’ни бошқаришда давом этиш қобилиятига ишончи йўқ” ва собиқ бош директор “ҳар доим ҳам директорлар кенгаши билан мулоқотда бўлмаган, бу эса унинг ўз мажбуриятларини бажариш қобилиятини чеклаб қўйган”.
CТО Мира Мурати OpenAI’нинг вақтинча раҳбари бўлди.
Сэм Альтман 2015 йилда миллиардер Илон Маск билан OpenAI’ни ишга туширган. Уч йилдан сўнг Маск директорлар кенгашидан истеъфога чиқди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!