Ижтимоий тармоқларда Маккада туриб маоши оширилинини сўраган Миллий гвардия ходими тўғрисида хабарлар тарқатилган. Миллий гвардия ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ахборот хизматининг маълум қилишича, бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқ ва ўша фуқаро эса аслида Миллий гвардия ходими эмас. Шунингдек, ахборот хизмати ватандошларимиздан бу каби ёлғон ахборотларни тарқатмасликни ҳамда мавзуга доир саволларга аниқ ва ишончли жавоб олиш учун 71.236-50-74 ёки 97 448-04-77 рақамларига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!