Jahon

Туркиянинг Turan компанияси Ўзбекистонга пул ўтказмаларини йўлга қўйиши мумкин

Туркиянинг Turan компанияси Ўзбекистонга пул ўтказмаларини йўлга қўйиши мумкин

Туркиянинг Turan Teknoloji Anonim Şirketi (Turan) тўлов тизими ноябрь ойида Туркиядан Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмаларини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда United Payment бош директори Эдгар Абдуллаев гапирди.

“Ушбу ҳаракат компаниянинг глобал тармоғини кенгайтириш ва мижозларнинг қулай ва хавфсиз пул транзакцияларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга интилишини акс эттиради. Биз мижозларимизга Марказий Осиё мамлакатларига пул жўнатиш имкониятини таклиф қилишдан фахрланамиз”, — дея қўшимча қилди у.

Turan тўлов тизими 2022-йилнинг май ойида яратилган ва ўша йилнинг сентябрь ойида у 45 миллион лирага яқин (тахминан 1,5 миллион доллар) сармоя жалб этишга муваффақ бўлган. Бугунги кунда компаниянинг 120 мингдан ортиқ фаол фойдаланувчилари бор. Ойига 700 мингдан ортиқ транзакциялар амалга оширилади.