Аргентина песодан воз кечиши ва АҚШ долларини расмий валюта сифатида ишлатадиган тўққизта давлатга қўшилиши мумкин. Бу Лотин Америкасидаги ушбу мамлакатнинг янги сайланган президенти Хавер Майли ҳокимият тепасига келиши билан юз бериши мумкин, дея хабар беради РИА Новости миллий статистика хизматлари маълумотлари таҳлили.
АҚШнинг ўзидан ташқари, доллар расмий валюта сифатида Панама, Шарқий Тимор, Микронезия, Маршалл ороллари, Палау, Эквадор, Зимбабве ва Сальвадорда қўлланилади.
20 ноябрь куни Майли Аргентинадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани маълум бўлди. У ҳукмрон партия номзоди Серхио Массани 10 фоизга ортда қолдирди. Майли 10-декабрь куни лавозимга киришади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!