АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин душанба куни Киевга келди.
“Мен ҳозиргина Киевга Украина раҳбарлари билан учрашиш учун келдим. “Бугун мен муҳим хабарни етказиш учун келдим: Қўшма Штатлар Украинани Россия агрессиясига қарши эркинлик учун курашда ҳозир ҳам, келажакда ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади”, — деб ёзди Пентагон раҳбари Х ижтимоий тармоғида.
Унинг ташрифи америкалик сиёсатчиларнинг Украинага кейинги ҳарбий ёрдамни муҳокама қилаётгани фонида амалга оширилмоқда. Оқ уй аввалроқ Киевни қўшимча қўллаб-қувватлаш зарурлигини билдирган, бироқ АҚШ Конгрессида молиялаштириш борасида саволлар пайдо бўлмоқда.
Бир кун аввал Остин Украина мудофаа вазири Рустем Умеров билан телефон орқали мулоқот қилган, деб эслайди “Украинска правда”.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!