O‘zbekiston

Соябонларни ва қалинроқ кийимларни тайёрлаймиз, ҳаво яна совиши кутилмоқда

Соябонларни ва қалинроқ кийимларни тайёрлаймиз, ҳаво яна совиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

21 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. 22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

22-23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйлаб 21-22 ноябрда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 3-6 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.

22-23 ноябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.