Украина бутунлай Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, АҚШ томонидан кўрсатилаётган ёрдамга боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен CNBC телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Шунингдек, у Украинага кейинги ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш АҚШ президенти Жо Байден ва миллий хавфсизлик учун “биринчи устувор вазифа” эканини таъкидлади.
“Украинада мактаб ўқитувчиларига синфларда ишлаш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўлаш учун етарли маблағ йўқ. <…> Украина бу [молиявий] ёрдамга тўлиқ боғлиқ”, – деди Йеллен.
Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Қўшма Штатлардан “ўз вазифасини бажариши” ва кейинги траншни Украинага ўтказиши керак.
Вазирнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Киевга Европарламент томонидан кейинги тўрт йилга маъқулланган 50 миллиард евролик ёрдам пакетини тақдим этиши керак.
“Бу ёрдам Американинг миллий хавфсизлиги учун жуда муҳим. Агар Путин Украинада ғалаба қозонса, НАТО бўйича иттифоқчимизга қарши ҳужумни кўришимиз мумкин. Биз буни тўхтатишимиз керак”, – дея хулоса қилди Йеллен.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!