O‘zbekiston

ДХХ академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди

ДХХ академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди

Давлат раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.

Экилган кўчатлар она табиатни асраш, экологиямизни барқарорлаштириш ҳамда ҳавонинг тозалигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу тадбирлар ДХХ тизимида давом этмоқда.