Jahon

Германия мудофаа вазири яширинча Киевга келди

Германия мудофаа вазири яширинча Киевга келди

Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинага келди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Писториус Киевга яширинча келган. У Украина пойтахтида мамлакат президенти Владимир Зеленский ва украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Писториус Киевга 21 ноябрь, сешанба куни эрталаб поездда етиб келди.

Писториуснинг Киевга бу галги сафари унинг Германия мудофаа вазири лавозимини эгаллаганидан кейинги иккинчи сафари бўлди. У Украина пойтахтига охирги марта 7 феврал куни ташриф буюрган эди.