Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органининг маълум қилишича, номаълум дори воситасидан заҳарланган 4 нафар шахс вафот этган, 20 нафари жонлантириш бўлимида.
Ушбу фактлар асосида Россия ИИВнинг Астрахан шаҳри бўйича Тергов бошқармасининг ахборот ва телекоммуникация технологиялари, гиёҳванд моддалар савдоси ва иқтисодий соҳада содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўлими терговчиси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
«Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россия ИИВ вилоят бош бошқармаси наркотик моддаларни назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумон қилинган, воқеага алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахслар аниқланди. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикасининг уч нафар фуқароси Ставропол ўлкасида полиция томонидан ушланиб, Астраханга олиб кетилди», — дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!