Jahon

Япония Шимолий Кореяга норозилик билдирмоқда

Япония Шимолий Кореяга норозилик билдирмоқда

Япония Шимолий Кореянинг биринчи разведка йўлдоши бўлган ракета учирилгани учун норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хироказу Матсуно маълум қилди. Матбуот анжумани NHK телеканали орқали эфирга узатилди.

Матсунонинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар одамлар хавфсизлигига таҳдид солади. Балистик ракетанинг учирилиши, ҳатто у сунъий йўлдошни орбитага чиқариш мақсадида амалга оширилган бўлса ҳам, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш ҳисобланади, деди Бош котиб.

Пхенян жанубий йўналишда ракета учирди, у Япония ҳаво ҳудудидан ўтиб, Тинч океани томон учди. Ҳеч қандай вайронагарчилик ҳақида хабар берилмаган.