Iqtisod, Jahon

Эрдўған турк лираси қулаши тугаганини маълум қилди

Эрдўған турк лираси қулаши тугаганини маълум қилди

Турк лираси тушишни тўхтатди ва тез орада кучайиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Биз инфляцияни жуда катта эҳтимол билан пасайтириш учун қўллаётган дастур лира қийматини ҳақиқий баҳолашга олиб келиши мумкин. Шу тариқа, лиранинг қадрсизланиши жараёни якунланди, лиранинг мустаҳкамланиши эҳтимоли юқори”, — деди Эрдўған.

Шу билан бирга, ноябрь ойи бошида лира тарихий минимумини янгилаб, бир доллар учун 28,6 лирагача пасайди. 2023 йил бошидан эса лира ўз қийматининг ярмидан кўпини йўқотди.

Бир қатор экспертларнинг фикрича, Туркия миллий валютасининг қулашига иқтисодчилар тавсияларини эътиборсиз қолдирган Эрдўғаннинг ҳаракатлари сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, Туркия Марказий банки томонидан асосий ставканинг 35 фоизга кўтарилиши ҳам мамлакатни 2023 йил охиригача инфляциянинг 68 фоизгача кўтарилишидан қутқара олмайди. Эрдўғон президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, инфляцияни камайтиришга ваъда берган эди.