O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев эртага Озарбайжонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев эртага Озарбайжонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади.

Иштирокчи давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон.