O‘zbekiston

10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 951,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ёки 35 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (39,9 фоиз), Покистон (16,3 фоиз), Қозоғистон (11,3 фоиз) ҳамда Хитой (9,7 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.