Арманистон ҳукумати йиғилишида чироқлар ўчди. Суд залидан олинган кадрларда йиғилиш вақтида чироқлар ўчирилганини кўриш мумкин. Бир неча сония давомида ҳамма қоронғиликда ўтирди. Чироқ ёқилгандан кейин бош вазир Никол Пашинян ҳудудий бошқарув ва инфратузилма вазири Гнел Саносянни танқид қилди.
“Биз Арманистонда электр энергияси сифати масаласини доимий равишда кўтарамиз ва бу масала ҳеч қачон ҳал бўлмайди. Қачонгача кўрсатмалар беришим керак? Мен ўн йил давомида бир хил масала бўйича доимий кўрсатма бера олмайман”, — деди Пашинян
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!