Jahon

Немисларнинг 70 фоизга яқини Шольцга ишонмаяпти

Немисларнинг 70 фоизга яқини Шольцга ишонмаяпти

Немисларнинг 70 фоизга яқини Германия канцлери Олаф Шольц мамлакатдаги инқирозга доц. бермаяпти, деб ҳисоблайди. Форса жамоатчилик фикрини ўрганиш институти таҳлилчилари шундай хулосага келишди.

Германия фуқаролари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, немисларнинг 66 фоизи Шольцни жорий йил охиригача давлат бюджетининг қўшимча харажатлари музлатилиши фонида юзага келган мамлакатдаги инқирозга доц. бера олмайди, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, респондентларнинг атиги 24 фоизи қарама-қарши фикрда.