Iqtisod, Jahon

Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қайси компания қуради?

Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қайси компания қуради?

Саудиянинг ACWA Power компанияси Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораузак туманларида 200 МВт қувватга эга электр станцияси ва 100 МВт қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизимини қуради, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Департамент маълумотларига кўра, ACWA Power 1 кВт/соат электр энергияси учун 4,09 сент таклиф қилган. Тендернинг захира ғолиби Abu Dhabi Future Energy PJSC – Масдар концерни бўлди.

Бу ACWA Power компанияси мамлакатимизда амалга ошираётган биринчи лойиҳа эмас. Компания Бухоро вилоятида иккита шамол электр станцияси қурилишига ҳам масъулдир.

Ўтган йили компания Ўзбекистон ҳукумати билан 12 миллиард долларлик шартномалар тузган эди.