“Турон” ва “Қипчоқ” метро бекатларини фойдаланишга топшириш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан айрим бекатларнинг иш вақти ва жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
25 ноябрь, шанба кунидан бошлаб “Технопарк” ва “Яшнобод” метро бекатлари эрталаб соат 06:00 дан 22:00 гача йўловчилар ихтиёрида бўлади.
“Тузел” ва “Қурувчилар” бекатларининг иш вақти соат 05:00 дан 23:00 гача ўзгаришсиз қолади, бироқ мазкур станциялар ўртасида бир томонлама поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!